Бир бахтли оиланинг сири | Muslima.uz: "Йигит билан қиз бир‑бирини ёқтиришар эди. Бир кун келиб улар турмуш қуришди. Бу уларнинг ҳаётларида энг катта байрам эди. Қариндош‑уруғ, дўсту‑биродарлар тўйда ҳозир бўлишди. Келин ибою‑латофати билан ҳаммани ҳавасини келтирар, куёв эса дўстлари даврасида ўтирар экан, висол онини интиқиб кутар, ҳаяжонланар эди. Тўйдан сўнг ширин онлар бошланди.
Бу жуфтни кўрганлар, уларни энг бахтли оила деб ўйларди.
Аммо, бу каби оилалар атрофдагилар назарида қанчалик бахтли кўринсада, оила ичи тушунмовчиликларини ҳам бошидан ўтказадилар. Фақат улар бу англашилмовчиликларни элга ёйишга шошмайдилар. Чунки, Аллоҳ таоло уларни бир‑бирларига либос қилиб яратган. Мўъмина хотин, мўъмин эрнинг айбларини бошқалардан яширгани каби, мўъмин эр ҳам ўз аёлининг айбларини бировга ошкор қилмайди. Аллоҳ таоло айбларни беркитувчи Зот.
Турмушнинг қийинчиликлари билан рўбару келган бу икки ёш, бир куни муаммони ечиш йўлини топгандай бўлишибди. Ишдан қайтган эрни кутиб олган аёл, аввал унга кечки овқат икром қилиб, сўнгра секин сўз бошлабди.
“Бегим, бир китобда оиламизни мустаҳкамланишига сабаб бўла оладиган бир маслаҳатга кўзим тушди."
Муслималар сайти
суббота, 7 мая 2011 г.
Рўзғор | Muslima.uz
Рўзғор | Muslima.uz: "Рўзғор – ғор, дейди халқимиз. Қадимдан оилани бутлаш эркакнинг зиммасида бўлган. Аёл эса уйни саришталаб, эркакнинг топганини тўғри сарфлаб, оиласининг кўрки бўлиши лозим. Умуман олганда, оиланинг тўкин-сочинлиги нафақат эрнинг қанча топишига, балки, кўпроқ аёлнинг тўғри ишлата билишига боғлиқ бўлса керак. Ислом таълимотларига кўра эса, оиланинг файзу баракати эр‑хотин ўртасидаги тотувликка боғлиқ экан. Рўзғор тутишни ҳар бир қиз ўз онасидан ўрганади, сўнгра эса қайнонасидан рўзғор макрларини мерос олади. Камчилигини яшириб, фазилатини ошириб, рўзғорни бутлаб ўтирган аёл‑келин ҳамманинг ҳавасини келтиради. Оиланинг файзу баракати фақат аёлнинг оқилалигига боғлиқми ёки эрнинг топиш-тутишигами?"
Илм фазилатлари | Muslima.uz
Илм фазилатлари | Muslima.uz: "Абу Ҳурайра (р.а.) ривоят қиладилар: “Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) дедилар: “Кимики илм сари йўл олса Аллоҳ унга жаннат йўлини тўғрилаб қўяди. Албатта олим учун еру осмондаги барча жонзотлар ҳатто денгиздаги балиқ ҳам истиғфор айтади, чунки олимлар пайғамбарлар меросхўрларидир”. Абу Зарр (р.а.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар: “Эй Абу Зарр! Аллоҳнинг китобидан бир боб ўрганмоғинг юз ракъат нафл намоз ўқимоғингдан афзалдир”. Айтиладики: Илм амалдан беш жиҳат билан афзалдир: Биринчиси, амалсиз илм бўлиши мумкин, лекин илмсиз амал бўлмайди."
Подписаться на:
Сообщения (Atom)