Бир бахтли оиланинг сири | Muslima.uz: "Йигит билан қиз бир‑бирини ёқтиришар эди. Бир кун келиб улар турмуш қуришди. Бу уларнинг ҳаётларида энг катта байрам эди. Қариндош‑уруғ, дўсту‑биродарлар тўйда ҳозир бўлишди. Келин ибою‑латофати билан ҳаммани ҳавасини келтирар, куёв эса дўстлари даврасида ўтирар экан, висол онини интиқиб кутар, ҳаяжонланар эди. Тўйдан сўнг ширин онлар бошланди.
Бу жуфтни кўрганлар, уларни энг бахтли оила деб ўйларди.
Аммо, бу каби оилалар атрофдагилар назарида қанчалик бахтли кўринсада, оила ичи тушунмовчиликларини ҳам бошидан ўтказадилар. Фақат улар бу англашилмовчиликларни элга ёйишга шошмайдилар. Чунки, Аллоҳ таоло уларни бир‑бирларига либос қилиб яратган. Мўъмина хотин, мўъмин эрнинг айбларини бошқалардан яширгани каби, мўъмин эр ҳам ўз аёлининг айбларини бировга ошкор қилмайди. Аллоҳ таоло айбларни беркитувчи Зот.
Турмушнинг қийинчиликлари билан рўбару келган бу икки ёш, бир куни муаммони ечиш йўлини топгандай бўлишибди. Ишдан қайтган эрни кутиб олган аёл, аввал унга кечки овқат икром қилиб, сўнгра секин сўз бошлабди.
“Бегим, бир китобда оиламизни мустаҳкамланишига сабаб бўла оладиган бир маслаҳатга кўзим тушди."
Комментариев нет:
Отправить комментарий